Негізгі орта білім беру деңгейінің 5-9-сыныптары үшін «Өзбек тілі» пәнінен типтік оқу бағдарламасы

279

Негізгі  орта білім беру деңгейінің  5-9-сыныптары  үшін «Өзбек тілі» пәнінен типтік оқу бағдарламасы

  1. Уқтириш хати

 

  1. 1. Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 23 август 2012 йилги №1080 қарорига биноан тасдиқланган Давлат умуммажбурий таълим стандартига асосан, программа ижодий имкониятларни ривожлантириш ва тарбияли билим бериш,системалилик,дарс принциплари асосида тузилган.
  2. Тил инсонлар орасидаги энг муҳим алоқа воситасидир. Тил жамият билан узвий боғлиқ. Тил тараққиёти жамият тараққиетига боғлиқ равишда ривожланиб боради. Ўзбек тилининг тараққиёт илдизлари узоқ асрларга бориб тақалади. Ўзбек тили асрлар давомида жамиятимиз ҳаёти билан боғлиқ равишда сайқаллашиб боради. Ўзбек тили умумий ўрта таълим бериладиган мактабларда ўқитиладиган ўзбек тили фани тилнинг пайдо булиши ва тараққий этиш қонунларини, ривожланиш босқичларини, жаҳон тиллари ва уларнинг бир-бирларига ўзаро таъсири, таснифи каби умумий назарий масалари ҳақида маълумотни ўргатади. Шунингдек тил таълими “Ўзбек тили”  фани орқали ўқувчилар уч босқичли вазифаларни:  назарий, амалий ва ўзининг адабий-маданий меросини, ўтмишдаги халқ донишмандлиги ҳақидаги билимларни эгаллайдилар. Шунингдек “Ўзбек тили”  фани орқали  ўқувчилар олган билимларини амалда қўллай олиш малакаларини такомиллаштириш каби коммуникатив билимдонлик сари йўллайди. Бу ўқув материали умумий таълим мазмунининг ички алоқадорликларидан юзага келиб, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятлари билан биргаликда қўшиб амалга оширилади.
  3. Янги ўқув дастури ўқувчиларнинг тил доирасидаги билимларинигина кенгайтириб қолмасдан, балки уларнинг фанга, дарсга бўлган қизиқишларини, ҳавасини ҳам орттирадиган, эгаллаган билимларини амалда фойдаланишга ўргатадиган асосий ўқув воситаси ҳисобланади.
  4. Умумий ўрта таълим берувчи ўзбек тилида таълим бериладиган мактабларда ўқитиладиган ўзбек тили фанининг асосий мақсади — ўқувчиларга ўзбек тили ва унинг бойликларидан баҳраманд бўлишларига ёрдам кўрсатиш. Болаларда оғзаки ва ёзма нутқдан фаол фойдаланиш кўникмаларини тараққий эттиришдан иборат..
  5. Ўзбек тили дарслари ўқувчилар учун грамматик қоидаларни ёд олиб, турли машқларни бажаришга ўргатадиган тизимидан чиқиб, ўз она тилида авлодлари ва инсоният томонидан яратилган маданий меросларни эгаллаш, унинг алоқа-аралашув, муомала қуроли эканлиги ҳақидаги тушунчаларини шакллантирувчи фан бўлиб қолади.
  6. Ўқувчилар тил таълими орқали ўзбек нутқи маданияти ва услубияти масалаларини тадқиқ қилишни ўрганишлари лозим. Чунки нотиқлик санъати сирларини ўрганиш, ўз фикрини баён қилаётган лисоний материаллардан тўғри фойдаланиш, ҳар бир тил воситасини керакли ва лозим бўлган ўринда мантиқан ва грамматик жиҳатдан тўғри қўллаш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида хизмат қилувчи ҳар бир мутахассис учун, умуман ҳар қандай маданиятли киши учун ҳаётий зарурат деб ҳисобланиши керак. Шунингдек инсоният жамиятида тилнинг аҳамиятини тушунтириш, она тилининг бугунги кундаги ижтимоий вазифасини, бошқа тиллар билан ўзаро алоқаси, туркий тиллар билан умумийлиги ҳақида маълумот берилади. Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш, ахборотни қабул қилиш, фикр-мулоҳаза юритиш қобилиятларини ривожлантиради.
  7. Тил фактлари воситасида ўқувчиларнинт маънавий дунёқарашларини шакллантириш, миллатпарварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она-Ватан, халқ тарихини ва маданий тараққиётини чуқур ўргатади.
  8. Ўзбек тилининг фанлараро боғловчилик воситаси ёрдамида ўқувчиларни жамият ҳақидаги инсоният томонидан асрлар давомида тўпланган билим асослари билан қуроллантиради.
  9. Бу ўқув материали умумий таълим мазмунининг ички алоқадорликларидан юзага келиб, ўқувчиларнинг ижодий фаолиятлари билан биргаликда қўшиб амалга оширилади.
  10. Янги ўқув дастури ўқувчиларнинг тил доирасидаги билимларинигина кенгайтириб қолмасдан, балки уларнинг фанга, дарсга бўлган қизиқишларини, ҳавасини ҳам орттирадиган, эгаллаган билимларини амалда фойдаланишга ўргатадиган асосий ўқув воситаси ҳисобланади.
  11. Ўзбек тили фани ўқитишнинг асосий мақсади — Ўзбек тили таълими олдидаги асосий мақсад ўқувчи шахсини фикрлашга, ўзгалар фикрини англашга ва шу фикр маҳсулини оғзаки ва ёзма шаклда саводли баён қила олишга, яъни коммуникатив саводхонликни ривожлантиришга ўргатишдан иборатдир.
  12. Шу асосда она тили таълимида ижтимоий жиҳатдан мукаммал шаклланган, мустақил фикрлай оладиган, нутқ ва мулоқот маданиятини эгаллаган саводхон шахсни камол топтириш мақсади қўйилади. Шунингдек ўзини ва ўзи ҳаёт кечираётган оламини баҳолай оладиган ёш авлодга билим берадиган, миллий дунёқарашини кенгайтирадиган, ижодкорликка йўналтирадиган, атрофидаги одамлар билан тўғри муносабатда бўлишни ўргатадиган, уни шахс сифатида шакллантирадиган билимларни камол топтиришдан иборат.
  13. Инсоният жамиятида тилнинг аҳамиятини тушунтириш, она тилининг бугунги кундаги ижтимоий вазифасини, бошқа тиллар билан ўзаро алоқаси, туркий тиллар билан умумийлиги ҳақида маълумот беради. Ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш, ахборотни қабул қилиш, фикр-мулоҳаза юритиш қобилиятларини ривожлантиради. Эгалланган билимларни мустаҳкамлаш ва ўз-ўзини назорат қилишга, унинг мақсади — фанни ўзлаштиришга, эгалланган билимларни турли вазиятларда қўллай олишга ўргатишга, мустақил равишда ўз билим даражасини орттириб боришга одатлантиришга йўналтирилган.
  14. Миллатпарварлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она-Ватан, халқ тарихини ва маданий тараққиётини чуқур ўргатиш, адабий тил меъёрлари асосида саводли ёзишга ўргатиш дарсликнинг асосий мақсадидир.
  15. Фанни ўқитишнинг вазифалари:

1) тилнинг ижтимоий-сиёсий моҳиятини тушунтириш;

2) фикрлаш салоҳиятини, ақлий ривожланишини, мантиқий

тафаккурини ўстириш;

3) моддий борлиқни тилнинг ифода воситалари ёрдамида англашга  ҳамда ўз фикри ва ҳис-туйғуларини она тилининг кенг имкониятлар доирасида баён эта олишга йўналтириш;

4) тил бирликларининг турли даражаларини билишлари;

5) ўзгалар фикрини англашга ва шу фикр маҳсулини оғзаки ва ёзма   шаклда саводли баён қила олишга, яъни коммуникатив саводхонликни ривожлантиришга  ўргатиш;

6) матн мазмунини шарҳлай олиши ва услубини аниқлай олишлари;

7) матнни мустақил мутолаа қила олишлари;

8) ўқиган матнларининг бадиий хусуиятларини изоҳлаб, унга баҳо бера олиши ва таянч далиллар билан исботлай олиш малакаларини камол топтириш;

9) нутқ маданиятининг асосий хусусиятларини англай олиш кўникмаларини;

10) матн тузишда адабий тилнинг орфографик, грамматик ва стилистик меъёрларига риоя қилишга;

11) адабий тил меъёрларини тўлиқ эгаллашга;

12) бадиий асарлардаги асосий мазмунни билдирувчи сўзларни ажрата олишга;

13) матндаги сўзларнинг услубий бўёғини матннинг ўзига хос хусусиятлари орқали тушуна билишга;

14) матндаги таянч сўзларни жанр турларига кўра танлаб, қўллай олишга;

15) тилларнинг фольклор ва адабиётда ижтимоий-маданий контексдаги хусусиятларини билиши, ҳамда оғзаки, ёзма жанрларини турли алоқа имкониятларига ижодий ёндошган ҳолда  қўллай олишлари;

16) ижтимоий-маиший, илмий-оммавий тарздаги оғзаки ва ёзма алоқа шароитларида ижодкорлик билан иш юритишга;

17) сўз  санъатини билан нотиқлик санъатининг узвий боғлиқлигини англатиш;

18) нотиқлик санъатининг шахснинг камол топишида ҳамда ижтимоий ҳаётидаги ролини тушунтириш;

19) нотиқлик санъатининг одамнинг хулқ-атворини тарбиялашдаги қимматини ўқувчи онгига сингдириш;

20) миллий этикет нормаларига мос тил маданиятини  ривожлантириш.

21) ўқувчиларга тил ва нутқ ҳақида маълумот бериш, сўзлашиш маданияти    элементлари билан таништириб бориш ва доимий сўзлашиш маданияти қоидаларига одатлантириш, уларнинг нутқлари аниқ ва равон бўлишига эришиш;

22) жамият ва давлат  фаолиятидаги ўрнини англаб етишга, қизиқувчанлик ва ижодкорлик билан ёндошиш руҳида тарбиялаш.

  1. Фанлараро боғланиш ўқувчиларнинг дунёқарашини бойитади, ўзбек тили фанини бошқа илм асосларидан фойдаланган ҳолда ўзлаштиришга йўл очади. Шунингдек ўзбек тили фанини қуйидаги фанлар билан боғлаган ҳолда иш юритиш яхши самара беради:

1) янги ахборот-коммуникацияси билан.  Ўзбек тилини ўқитиш жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда Интернет тизимидан фойдаланишни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир;

2) Ўзбек адабиёти билан. Ўзбек тили ўзбек адабиёти билан чамбарчас боғлиқ, чунки тил адабиётнинг биринчи элементидир. Ўзбек тилини ўқитиш жараёнида ҳар қандай яратилган бадиий асарлар қимматли материал бўла олади;

3) бадиий асарларни ўқиш орқали ўқувчилар юксак дидли ва ақлан баркамол бўлиб тарбияланадилар, ўрганилган асарларда тасвирланган бадиий тимсоллар хусусиятига хос бўлган хислатларни англаб, ўрганилган бадиий асарлар тимсолларининг табиатидаги миллий хусусиятларни англай билиш, уларга муносабат билдира олиш орқали ўқувчининг сўз маданияти ортади.

  1. Тасвирий санъат ва мусиқа билан. Ўзбек тили дарсларини мусиқа ёки ранг тасвир асари билан боғлаб ўтиш замирида ўқувчиларда бадиий жозибани ҳис қилиш ва уни сўз билан ифодалаб бериш малакаларини оширади.
  2. Табиий-математик йўналишдаги фанлар билан. Тилдаги материалларни табиий фанлар билан мазмунан тўғридан-тўғри боғлаш мумкин, бу фанлар билан, асосан биология фани билан боғлаш орқали тилнинг жонли мавжудот эканлигини англайдилар.
  3. Бошқа фанлар билан эса ўзбек тилига хос терминлар тартиби орқали боғлаш мумкин. Тил товушларининг ҳосил бўлишини физик ҳодисалар билан, радио, телевидение билан боғлаб ўрганиш мумкин.
  4. Билимдонликка йўналтирилган материалларнинг барчаси табиий фанларнинг мазмуни билан тўғридан-тўғри боғланганлиги сабабли ўқувчининг дунёқарашини шакллантиришда асос бўла олади.
  5. Ўзбек тили фани бўйича ўқув юкламасининг ҳажми. Қазоғистон Республикаси давлат умумга мажбурий таълим стандартида кўрсатилган тип(типавой) ўқув плани асосида белгиланган ўқув юкламасининг хажми:

1) 5- синф —  ҳафтасига 3 соат, ўқув йилида – 102 соат;

2) 6- синф —  ҳафтасига 2 соат, ўқув йилида – 68 соат;

3) 7- синф —  ҳафтасига 3 соат, ўқув йилида – 102 соат;

4) 8- синф —  ҳафтасига 3 соат, ўқув йилида – 102 соат;

5) 9- синф —  ҳафтасига 2 соат, ўқув йилида – 68 соат.

 

 

  1. Фан мазмунининг вариатив бўлими

 

  1. Ўзбек тили орқали ўқувчининг ижодий-логикалик ўйлаш-фикрлаш қобилиятини ривожлатиришга, тил бирликларининг ўзига хос хусусиятларини тан олишга, матн тузишда тилнинг аҳамиятини тушуниб етишга, алоқа-муносабат малакаларини шакллантиришга, ўз фикрларин эркин ифодалай олишга ўргатади. “Ўзбек тилининг” таълим мазмуни тилни ўзлаштиришнинг семантик-функционал  ҳамда коммуникатив- ҳаракат аспектларини ривожлантиршга йўналтириш мақсадида ўқувчиларга уларнинг хохишларига кўра қўшимча дарслар ташкил қилиш мумкин. Масалан: 5-6 синфларда “Сўз сеҳри” мавзусида, 7-8 синфларда “Сўз туркумларининг қўлланиш ўринлари”, “Гап ва матн”, 9- синфларда “Қўшма гаплар тартиби”, “Тил тарихи”, “Услубият ва сўз маънолари” каби мавзулардан фойдаланиш мумкин.
  2. 5-синф (ҳафтада 3 соатдан, жами 102 соат):

1) кириш. Она тилининг вазифаси — 1 соат;

2) адабий тил ва матн – 5 соат. Халқнинг асосий тил бойлиги адабий тил эканлиги, адабий тил халқ тилининг маълум меъёрга келтирилган шакли эканлиги, адабий тил шу халқ тилида сўзлашувчилар учун умумий ва мажбурий эканлиги ҳақида маълумот. Адабий тил, адабий тилнинг оғзаки ва ёзма турлари.

Матн ва унинг тузилиши, матн турлари. Матннинг асосий ғояси ўқувчи ёки тингловчининг асосий фикрни талқин этишга ўргатиши, шунингдек ўз фикрларини боғланишли нутқ орқали ифодалашга ўргатади;

3) фонетика (29 соат). Фонетика ва графика ҳақида маълумот (10 соат). Нутқ товушлари ҳақида маълумот. Нутқ товушлари ҳақида бошланғич синфларда олган билимларни такрорлаш. Нутқ товушлари фонетиканинг асоси эканлиги. Нутқ товушларининг сўз маъносига таъсири. Товушларнинг ҳосил бўлиши. Нутқ товушларининг нутқ аъзолари орқали ҳосил бўлиши. Нутқ товушлари инсон нутқининг энг биринчи зарурий элементидир. Улар маъно ажратиш учун хизмат қилади. Нутқ товушлари табиатдаги барча нутқ товушларида фарқланиши;

4) ўзбек алфавити (2 соат). Ўзбек тилига хос товушлар билан рус тилидан кирган товушларнинг ўзаро муносабатлари. Алфавит тартиби. Товушларнинг бўлиниши;

5) унли товушлар (5 соат). Унли товушларнинг ўзига хос хусусиятлари: овоздан иборат бўлиши, чўзилиб айтилиши, бўғин ҳосил қилиши, унлиларнинг ҳосил бўлишига кўра лаб, тил, танглайларнинг иштирок этиши, кенг ва тор унлилар, лабланган ва лабланмаган унлилар, унли товушларнинг ёзувда ифодаланиши;

6) ундош товушлар (8 соат). Ундош товушларнинг ўзига хос хусусиятлари: шовқин ва ундан ҳосил бўлиши, уларнинг чўзилмаслиги, бўғин ҳосил қилолмаслиги, ундош товушларнинг шовқин ва овознинг иштирокига боғлиқ бўлиши, сўз таркибида ундошларнинг ўзгариши ва тушиб қолиши. Рус тили орқали кирган товушлар. Уларнинг ўзбек тили фонетик қонуниятларига амал қилиши. Бошқа тиллардан кирган сўзларнинг охирида учрайдиган кетма-кет келган ундошларнинг ўзгариши ва талаффузда тушиб қолиши, кетма-кет келган ундошлар билан қўшимчаларнинг хусусиятлари;

7) бўғин ва унинг турлари (2 соат). Бўғин ҳақида маълумот. Бўғин ҳосил қилувчи товушлар. Бўғин турлари. Очиқ ва ёпиқ бўғинлар;

8) урғу (2 соат). Урғу ҳақида маълумот. Урғунинг сўз маъносига таъсир этмаслиги;

9) лексика – 11 соат. Лексика сўз маъносини ўрганиши ҳақида, сўзларнинг бир ва кўп маъноли бўлиши, сўзларнинг гапда ўзаро боғланишининг грамматик маънога эга эканлиги, сўзларнинг ўз ва кўчма маънолари, кўчма маъноли сўзларнинг ўз маъносини ифодаловчи сўзларга қараганда кейинчалик пайдо бўлиши.Сўзларнинг маъно турлари. Сўзларнинг шакл ва маъновий хусусиятига кўра уч турга бўлиниши. Оҳангдош (омоним), маънодош (синоним), зид маъноли (антоним) сўзлар;

10) оҳангдош сўзлар (2 соат). Оҳангдош сўзларнинг бир хил туркумдаги сўздан тузилиши, уларнинг кўп маъноли сўзлардан фарқи. Оҳангдош сўзларнинг бир неча сўз доирасида ҳосил бўлиши ҳақида. Ўзбек тилида сўзларнигина эмас қўшимчаларнинг ҳам оҳангдош бўлиб келиши ҳақида. Оҳангдош сўзларнинг шеъриятда қўлланиши;

11) маънодош сўзлар (1 соат). Маънодош сўзларнинг нутқ маданияти кўрсаткич даражаси эканлиги. Маънодош қатори. Маънодош сўзларнинг сўз туркумларига кўра бўлиниши. Маънодош сўзларнинг луғати. Сўз туркумларининг барчаси маънодош сўзлар бўлиб кела олиши. Луғавий маънодош сўзлар ҳақида маълумот. Ибораларнинг сўзлар билан маънодош бўлиб келиши. Ўзлашган сўзларнинг маънодошлиги.Бир ўзакдан ҳосил бўлган сўзларнинг маънодошлиги;

12) зид маъноли сўзлар (1 соат). Зид маъноли сўзларнинг қарама-қарши сўзлардан ташкил топганлиги. Уларнинг бир туркумдаги сўзлардан ҳосил бўлиши. Зид маъноли сўзларнинг жуфт ҳолда қўлланиши. Зид маъноли сўзларнинг ҳосил бўлиш хусусияти. Зид маъноли сўзлардаги иборалар. Зид маъноли сўзларнинг шеъриятда қўлланиши;

13) фразеологизмлар (1 соат). Фразеологизмларнинг хусусиятлари. Икки ёки ундан ортиқ сўздан тузилиб, биргаликда маъно ифодалаши. Таркибидаги сўзларнинг ўрнининг алмашмаслиги. Гап таркибида ажралмас ҳолда бир маънони билдириши. Фразеологизмларнинг нутқнинг таъсирчанлигидаги аҳамияти;

14) мақол ва маталлар (1 соат). Мақол ва маталлар халқнинг маънавий хазинаси. Мақолнинг ибрат, насиҳат маъноларида, маталнинг ўхшатиш, солиштириш, қиёслаш каби кўринишларда ифодаланиши, мақол ва маталларнинг фразеологизмлардан фарқи ҳамда ўхшаш белгилар;

15) луғат қўри ва эскирган ҳамда янги сўзлар (1 соат);

16) сўзларнинг қўлланишига кўра турлари, умумий лексика – 1 соат;

17) чет тиллардан кирган сўзлар – 1 соат;

18) шевага хос сўзлар – 1 соат;

19) касб-ҳунарга оид сўзлар – 1 соат;

20) морфология – 10 соат. Морфология ҳақида умумий маълумот. Сўз. Сўзнинг таркиби. Сўзнинг ўзаги. Қўшимчалар. Қўшимчалар ҳақида умумий маълумот. Сўз ясовчи қўшимчалар. Сўз ясовчи қўшимчаларнинг лексик маънога эга бўлган янги сўзлар ясаш хусусиятлари. Ясама сўзлар. Сўз ўзгартувчи қўшимчалар. Сўз ўзгартувчи қўшимчаларнинг сўзларни бир-бирига боғлаш хусусиятлари. Сўз ўзгартувчи қўшимчанинг бу турига эгалик, келишик қўшимчаларининг кириши. Шакл ўзгартувчи қўшимчалар. Шакл ҳосил қилувчи қўшимчаларнинг сўзнинг турли грамматик шаклларини ҳосил қилиши. Сўз шакли ҳосил қилувчи қўшимчанинг бу турига отни кичрайтириш, эркалаш, кўплик; сифатнинг даража; сон турларининг қўшимчалари; феълнинг замон, майл, даража, сифатдош, равишдош, ҳаракат номи қўшимчаларининг кириши. Содда сўзлар. Қўшма сўзлар. Қўшма сўз турлари. Жуфт сўзлар. Такрорий сўзлар. Қисқартма сўзлар. Сўзларнинг имлоси;

21) сўз туркумлари – 37 соат. Сўз туркумлари ҳақида маълумот. Ўзбек тилида сўзларнинг уч туркумга: мустақил, ёрдамчи, ундов ва тақлид сўзларга бўлиниши. Мустақил сўз туркумларига хос сўзлар лексик маънога эга бўлиши, уларнинг маъно ифодасига кўра бўлиниши. Мустақил сўзларнинг от, сифат, сон, олмош, феъл ва равиш; ёрдамчи сўзларнинг кўмакчи, боғловчи ва юклама ҳамда ундов ва тақлид сўз туркумларига бўлиниши. Ундов ва тақлидий сўзларнинг мустақил сўз туркумига хос сўзлардан фарқ қилувчи алоҳида сўз туркуми эканлиги;

22) от сўз туркуми (10 соат). От ҳақида маълумот. Уларнинг соф ва ясама, аниқ ва мавҳум отларга бўлиниши. Кичрайтиш ва эркалаш отларининг ясалиши. Эгалик қўшимчалари нарса-буюмнинг уч шахснинг бирига тегишли бўлишини ифодалаши. Отларнинг бирлик ва кўплик шакллари. Эгалик қўшимчаларининг имлоси. Келишикларнинг турлари: бош келишик, қаратқич келишиги, тушум келишиги, жўналиш келишиги, жўналиш келишиги, ўрин-пайт келишиги, чиқиш келишиги. Бу келишикларнинг қўшимчалари, маънолари ва гапдаги вазифалари;

23) сифат (6 соат). Сифат ҳақида маълумот.орттирма даражали сифатлар ифодалаган белгини морфологик ва синтактик усуллар билан кучайтириб ёки сусайтириб кўрсатиш имкониятлари. Оддий даражали сифатларда ифодаланган белгининг ўзгариши мумкин эмаслиги. Сифат даражаларининг ўзаро муносабатлари. Сифатнинг оддий, озайтирма, орттирма, қиёсий даражалари, сифатнинг маънолари ва ясалиши. Сифатларнинг имлоси;

24) сон (5 соат). Сон ҳақида маълумот. Содда ва қўшма сонлар. Сонларнинг саноқ, тартиб, миқдор, каср, тақсим сон каби турларга бўлиниши. Сон турларининг ясалиши. Сонларнинг иимлоси;

25) олмош (5 соат). Алмаша олишига кўра шу туркум хусусиятларига эга бўлиши. Олмошнинг турлари: кишилик, кўрсатиш, ўзлик, сўроқ, бўлишсизлик, белгилаш ва гумон олмошлари. Олмошларнинг имлоси;

26) феъл (5 соат). Феъл ҳақида маълумот. Феълнинг маънолари. Кўмакчи феъллар. Ўтимли ва ўтимсиз феъллар;

27) равиш (7 соат). Равиш ҳақида маълумот. Равиш белгининг белгисини ва ҳаракатнинг белгисини ифодалаши. Белгининг белгисини билдирган равишлар сифатга, ҳаракатнинг белгисини билдирган равишлар феълга боғланиб келиши. Равишнинг маъно турлари: ҳолат, пайт, ўрин, миқдор. Равишларнинг имлоси;

28) нутқ маданияти (4 соат). Нутқ маданияти ҳақида маълумот. Оғзаки ва ёзма нутқ;

29) ўқув йили давомида ўрганилганларни такрорлаш (4 соат).

  1. 6-синф. (ҳафтада 2 соатдан, жами 68 соат):

1) кириш. Лексика бўлими бўйича такрорлаш — 1 соат. Лексика билимига оид мавзулар.Оҳангдош, маънодош ва зид маъноли сўзлар. Ўз ва кўчма маънодаги сўзлар. Сўз ва сўзнинг таркиби. Ўзак ва ўзакдош сўзлар;

2) морфология ҳақида умумий маълумот;

сўз ясовчи қўшимчалар (2 соат). Тўплам ва тасниф ҳақида тушунча. Туб ва ясама сўзлар. Ўзакдош сўзлар. Сўз ўзгартувчи ва шакл ясовчи қўшимчалар. Сўз таркибида тартиб. Асос;

3) феъл туркуми (15 соат). Туб ва ясама, содда ва қўшма феъллар. Феълларнинг умумий хусусиятлари. Феъл нисбатлари. Аниқ нисбат. Орттирма нисбат. Мажҳул нисбат. Ўзлик нисбат. Биргалик нисбат. Нисбат қўшимчаларининг сўз ясовчилар билан яхлитланиши ва такрор қўлланиши. Феълларнинг вазифа турлари. Ҳаракат номлари. Сифатдошлар. Равишдошлар. Ҳаракат тарзи шакллари. Ҳаракат тарзи шаклларининг ясалаши ва маънолари. Феълларнинг маъновий гуруҳлари. Юриш-ҳаракат феъллари. Нутқ феъллари. Тафаккур феъллари;

4) от туркуми (18 соат).Отнинг луғавий шакллари. Отнинг сон шакллари. Кичирайтириш шакллари. Атоқли ва турдош отлар. Киши номлари. Ўрин-жой номлари ва уларнинг имлоси. Маҳсулот номлари ва уларнинг имлоси. Турдош отлар ва уларнинг гуруҳлари. Шахс отлари. Қавм-қариндошлик отлари. Касб-корига кўра шахс отлари. Шахсни бошқа жиҳатларига кўра атовчи отлар. Шахс отли бирикмалар. Ҳайвонот отлари. Дарахт ва ўсимлик номлари. Нарса-буюм отлари. Модда, маъдан, хом-ашё англатувчи отлар. Ўрин-жой(макон) отлари. Пайт(замон) отлари;

5) сифат туркуми (10 соат). Сифатнинг луғавий шакллари. Сифатларнинг ясалиши. Ясама сифатлар. Қўшма сифатлар ва уларнинг имлоси. Аслий ва нисбий сифатлар. Аслий сифат даражалари. Аслий сифатларнинг кучайтирма шакллари. Аслий сифатларнинг озайтирма шакллари.  Сифатларнинг маъновий гуруҳлари. Ранг-тус сифатлари. Макон ва замон сифатлари;

6) сон туркуми (10 соат). Сон туркуми ҳақида маълумот. Соннинг маъновий гуруҳлари. Саноқ сонлар. Дона ва тақсим сонлар. Чама сонлар. Каср сонлар. Жамловчи сонлар. Тартиб сонлар. Тартиб сонларнинг ёзилиши. Ўлчов сўзлари;

7) тақлид  сўзлар (2 соат). Тақлид сўзлар ҳақида маълумот. Товушга тақлидни ифодаловчи сўзлар. Ҳолатга ва кўринишга тақлидни ифодаловчи сўзлар.Ундов сўзлар;

8) ўқув йили давомида ўрганилганларни такрорлаш (2 соат). Феъл сўз туркумини такрорлаш. От сўз туркуми ва отларнинг ясалиши юзасидан такрорлаш. Сифат ва сифатнинг турлари ҳақида такрорлаш. Равиш сўз туркуми юзасидан такрорлаш. Матн устида ишлаш;

9) нутқ ўстириш (8 соат).

  1. 7-синф (ҳафтада 3 соат, жами 102 соат):

1) ўтилган мавзулар юзасидан такрорлаш — 4 соат. Лексика билимига оид мавзулар. Оҳангдош, маънодош ва зид маъноли сўзлар. Феъл сўз туркумини такрорлаш. От сўз туркуми ва отларнинг ясалиши юзасидан такрорлаш. Сифат ва сифатнинг турлари ҳақида такрорлаш.Матн устида ишлаш;

2) морфология (46соат);

3) олмош туркуми (23 соат). Олмош ҳақида умумий маълумот. Олмош сўз туркуми юзасидан қуйи синфларда ўрганилганларни такрорлаш. От сўз туркуми ўрнида ишлатиладиган олмошлар. Сифат сўз туркуми ўрнида ишлатиладиган олмошлар. Сон сўз туркуми ўрнида қўлланиладиган олмошлар.

Кўрсатиш олмошлари. Кишилик олмошлари. Кишилик олмошларининг келишик қўшимчалари билан турланиши. Ўзлик олмошлари. Сўроқ олмошлари. Белгилаш олмошлари. Гумон олмошлари. Бўлишсизлик олмошлари. От-олмошлар. Жуфт ва такрор олмошлар ва ихтисослашган олмошлар маъноси. Олмошларнинг ёзилиши. Олмошларнинг якка ва такрор, жуфт ҳолда қўлланиши;

4) равиш туркуми (10 соат). Равиш сўз туркуми ҳақида умумий маълумот. Равишнинг ҳосил бўлиши. Равишнинг маъно жиҳатидан турлари. Ҳолат равиши. Ўрин равиши. Пайт равиши. Мақсад равиши. Сабаб равиши. Даража-миқдор равиши. Белги маъносини кучайтирувчи ва пасайтирувчи равишлар. Равишларнинг ясалиши. Қўшма ва жуфт равишлар. Равишларнинг имлоси. Равиш-сўзлар талқини;

5) ёрдамчи сўзлар (13 соат). Ёрдамчи сўз туркумлари ҳакида умумий маълумот. Кўмакчилар. Соф кўмакчилар. От ва феъл кўмакчилари. Кўмакчи-боғловчилар. Боғловчи. Якка ва такрор қўлланувчи боғловчилар. Тенг боғловчилар. Бириктирув боғловчи. Зидлов боғловчи. Айирув боғловчи. Тенг боғловчиларда тиниш белгиларининг ишлатилиши. Боғловчи-юламалар. Эргаштирувчи боғловчилар. Эргаштирувчи боғловчиларнинг маъно ва граматик хусусиятларига кўра турлари: аниқлов, сабаб, ўхшатиш, мақсад, шарт ва тўсиқсизликкаби турлари ҳақида маълумот.  Юкламалар ва уларнинг маъновий турлари: таъкид, кучайтирув, айирув юкламалари ҳақида маълумот. Юкламаларнинг тузилишига кўра турлари: сўз юкламалар, қўшимча юкламалар. Юкламаларда тиниш белгиларининг қўлланиши. Ёрдамчи сўзлар юзасида мустаҳкамлаш;

6) алоқа-муносабат шаклларининг вазифалари (7 соат). Келишик шакллари. Эгалик шакллари. Кесимлик шакллари. Боғлама ҳақида умумий маълумот;

7) кесимнинг тусланиши (18  соат). Кесимнинг тусланиши ҳакида умумий маълумот. Шахс-сон қўшимчалари. Феъл майл шакллари. Буйруқ-истак майли шакли. Буйруқ-истак майлидаги феълларнинг тусланиши. Шарт майли шакли. Шарт майли шаклидаги феълларнинг тусланиши. Шарт майли шаклидаги феълларнинг маънолари. Хабар майли шакли. Замон шакллари қўшимчаларининг имлоси ва талаффузи. Замон шакларининг маънолари. От кесимларнинг замон шакллари. Кесимлик сўзлар. Сўз шакллари маъноларининг кенгайиши ва торайиши;

8) сўз-гаплар (8 соат). Сўз гаплар ҳақида умумий маълумот. Содда сўз-гаплар. Модал-сўз гаплар. Ундов сўз-гаплар. Ҳис-ҳаяжон ундовлари ва ҳайдаш-чақириш ундовлари. Модал ва ундов сўзларда тиниш белгиларининг ишлатилиши. Тасдиқ ва инкор сўз-гаплар. Таклиф сўз-гаплар. Ўзбек тилида сўз-гаплар;

9) матн устида ишлаш (8 соат) Бу  бўлимда адабий тилнинг имловий, лексик, грамматик меъёрлари, матн, матнда адабий тил меъёрларининг сақланиши, матн  турлари,  фикр-мулоҳазаларининг баён этилиш меъёрлари ўрганилади. Матн ҳақида умумий маълумот. Матн ва унинг муаллифи. Хатбоши ва матн режаси. Услубий матнлар.Таҳрир қилинмаган хомаки матн. Таҳлил қилинган тузатилган матн;

10) ўқув йили давомида ўрганилганларни такрорлаш -(3 соат). Мустақил сўз туркумлари, ёрдамчи сўз туркумлари. Сўз туркумлар имлоси;

11) нутқ ўстириш (8 соат).

  1. 8-синф. (ҳафтада 3 соатдан, жами 102 соат):

1) кириш ва  такрорлаш –(4 соат). Матн устида ишлаш. Мақол ва маталлар устида ишлаш. Феъл нисбатлари шакллари. Равишдош ва сифатдош шакллари. Равишдош ва сифатдошларнинг гапдаги вазифаси. Феълларнинг майл, замон, шахс-сон шакллари. Сифат ва сон туркумлари юзасидан такрорлаш;

2) адабий нутқ (9 соат). Тил дунёни билиш, билимларни тўплаш, сақлаш, кейинги авлодларга етказиш, руҳий категорияларни воқелантириш каби бир қанча вазифаларни бажариши, шунингдек унинг кишилар ўртасидаги алоқани таъминлаш вазифасини бажариши ҳақида маълумот. Адабий тилнинг оғзаки ва ёзма шакллари, уларнинг ўзига хослиги ҳақида тушунча бериш.  Адабий нутқ ва унинг услублари ҳақида маълумот. Сўзлашув, бадиий, илмий ва расмий — идоравий услуб.  Адабий нутқ ва шева ҳақида маълумот. Матн услуби устида ишлаш.  Иншо ижодий меҳнат. Адабий иншолар. Адабий ижодий иншолар. Ҳаётий кузатишларга бағишланган иншолар. Эркин иншолар. Эпиграф ва хотима;

            3) синтаксис(16 соат). Гап оҳанглари ва тиниш белгилари. Сўз бирикмаси ҳақида маълумот. Сўз бирикмасида ҳоким ва тобе сўзлар. Аниқловчи, тўлдирувчи, ҳолли бирикмалар. Феъл бирикмалар. От бирикмалар.  Сўз бирикмасида ўзаро бирикиш усуллари: битишув, бошқарув, мослашув.  Сўз бирикмаси ва сўзлар қўшилмаси. Сўз бирикмаси ва сўз. Сўз бирикмаси ва ибора. Тасвирий ифода. Сўз бирикмаси ва  қўшма сўз. Сўз бирикмалари занжири. Сўз бирикмаси ва гап. Сўз бирикмаларини синтактик таҳлил қилиш тартиби;

4) содда гап (2 соат). Содда гап ҳақида маълумот. Содда йиғиқ ва ёйиқ гаплар;

5) кесим  ва унинг ифодаланиши (5 соат). От — кесим ва феъл кесим ҳақида маълумот. Мураккаб кесимлар. Мустақил ва номустақил кесим шакллари;

6) эга (8 соат). Эгали ва эгасиз гаплар. Эгаси  яширинган гаплар.  Эгасиз гаплар. Шахси  номаълум ва атов гаплар. Сўз –  гаплар;

7) ёйиқ гаплар, гапнинг иккинчи даражали бўлаклари (19 соат).  Тўлдирувчи, аниқловчи ва ҳол. Ҳол ва унинг маъно турлари. Мураккаб ҳолларнинг ифодаланиши. Равиш, равишдош ва кўмакчиларнинг ҳол вазифасида келиши. Тўлдирувчи ва унинг турлари. Воситасиз тўлдирувчи. Воситали тўлдирувчи. Аниқловчи ва унинг турлари. Қаратқич аниқловчи. Сифатловчи аниқловчи. Излоҳловчи ҳақида маълумот. Ажратилган сифатловчи аниқловчи. Ажратилган сифатловчи аниқловчиларда тиниш белгиларнинг қўлланиши. Ёйиқ атов гаплар ва сўз гаплар ва уларди тиниш белгиларнинг қўлланиши.

8) уюшиқ бўлаклар( 9 соат). Эга ва кесимнинг уюшиши. Гапнинг иккинчи даражали бўлакларининг уюшиши. Аниқловчи уюшиқ бўлакли гаплар ва уларда тиниш белгиларининг қўлланилиши. Тўлдирувчи уюшиқ бўлакли гаплар ва уларда тиниш белгиларининг қўлланилиши. Ҳолли уюшиқ бўлакли гаплар ва уларда тиниш белгиларининг қўлланилиши. Уюшиқ бўлакларда шакл ясовчи қўшимчалар ва алоқа-муносабати қўшимчаларининг ишлатилиши. Уюшиқ бўлакларда умумлаштирувчи сўз ва уларда тиниш белгилар;

9) гапда ажратилган бўлаклар (3 соат). Ажратилган изоҳ эгали гаплар. Ажратилган изоҳ ҳолли гаплар. Ажратилган изоҳ тўлдирувчи гаплар. Ажратилган аниқловчи гаплар. Ажратилган бўлакли гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши;

10) киритмалар ва киритма гаплар (3 соат). Киритма сўзлар ҳақида маълумот. Киритма бирикмалар ҳақида маълумот. Киритма гаплар ҳақида маълумот ва уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши;

11) ундалма (2 соат). Ундалма ҳақида маълумот. Ёйиқ ундалмалар ва уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши;

12) тўлиқсиз гап (2 соат). Тўлиқ ва тўлиқсиз гап ҳақида маълумот. Тўлиқсиз гапларда туширилган бўлаклар;

           13) ўқув йили давомида ўрганилганларни такрорлаш – 5 соат. Сўз бирикмалари. Содда гап ва унинг турлари. Гап бўлаклари ва унинг турлари. Уюшиқ бўлаклар. Гапда ажратилган бўлаклар;

14) нутқ ўстириш машғулотлари–  15 соат.

  1. 9- синф (ҳафтасига 2 соат, ўқув йилида – 68 соат):

1)  ўтилган мавзулар юзасидан такрорлаш (1 соат). Сўз туркумлари. Мустақил сўз туркумларининг турлари. От. Сифат. Сон. Олмош.Феъл. Равиш ва унинг ясалиши, маъновий гуруҳлари;

2) туркий тиллар (3 соат). Адабий тилнинг оғзаки ва ёзма шакллари, уларнинг ўзига хослиги ҳақида тушунча. Адабий тилнинг имловий, лексик, грамматик меъёрлари. Туркий  халқлар тили ва маданиятининг келиб чиқиши жиҳатидан умумийлиги. Туркий тилларнинг шажараси. Туркий   халқларнинг ҳозирги жойлашган ўринлари. Уларнинг аҳоли сони. Туркий халқларнинг гуруҳларга бўлиниши: булғор, ўғуз, қипчоқ, қарлуқ, қирғиз қипчоқ, ёқут ва бошқалар;

3) сўз ва сўз бирикмаси (2 соат). Сўз ва  сўз бирикмаси. Ҳоким сўз билан тобе сўзнинг бирикиш усуллари. Сўз бирикмасининг турлари.   Кенгайган  ва содда сўз бирликлари;

5) содда гап (10 соат). Гап ва гапнинг хусусиятлари ҳақида маълумот.                                                                                                                      Гапнинг ифода мақсадига кўра турлари.  Дарак гап ва унинг имлоси ҳақида маълумот. Сўроқ гап ва унинг имлоси ҳақида маълумот. Буйруқ гаплар ва унинг имлоси ҳақида маълумот. Ундов ва ҳис ҳаяжон гаплар, уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши ҳақида маълумот. Содда гапнинг турлари. Ёйиқ ва йиғиқ гаплар ҳақида маълумот.Икки бош бўлакли гаплар ҳақида маълумот.  Бир бош бўлакли гаплар ва уларнинг турлари. Шахси маълум гаплар. Шахси топилмас гаплар. Шахси умумлашган гаплар. Атов гап. Уюшиқ бўлакли гаплар ва уларда тиниш белгиларининг ишлатилиши. Ажратилган бўлакли гаплар.  Кириш сўз ва унинг маънолари;

6) қўшма гаплар (26 соат). Гапнинг тузилишига кўра турлари. Содда ва қўшма гаплар. Қўшма гап ва унинг турлари. Боғланган қўшма гаплар. Эргаш гапли қўшма гаплар . Оҳанг воситасида  боғланган  қўшма гаплар. Тенг боғловчилар воситасида боғланган қўшма гаплар. Зидлов ёки якка боғловчили қўшма гаплар. Зидлов ва айирув боғловчили қўшма гаплар.  Боғловчи ўрнида келган юкламалар билан боғланган кўшма гап.Боғланган қўшма гапнинг таҳлил қилиш тартиби. Эргаштирувчи боғловчили қўшма гаплар ва уларнинг турлари.                                                       Ҳоким ва тобе гаплар.   –  ки  боғловчили қўшма гаплар. Агар боғловчили қўшма гаплар. Тўсиқсиз тобе гапли қўшма гаплар.Нисбий сўзлар ва фақат  оҳанг воситасида боғланган қўшма гаплар.Қўшма гаплар таркибида вергулнинг ишлатилиши. Қўшма гаплар таркибида нуқтали вергулнинг ишлатилиши. Қўшма гаплар таркибида икки нуқта ва тиренинг ишлатилиши. Гап бўлакларининг тобе гаплар билан ифодаланиши. Эга тобе гапли қўшма гаплар. Кесим тобе гапли қўшма гаплар. Аниқловчи тобе гапли қўшма гаплар.  Тўлдирувчи тобе гапли қўшма гаплар. Ҳол тобе гапли қўшма гаплар. Қўшма гапларда боғловчи воситалар вазифадошлиги. Мураккаб қўшма гап. Қўшма гаплар ва кенгайган бирикмали содда гаплар;

7) аралаш қўшма гаплар ҳақида маълумот (3 соат). Бир неча эргаш гапли қўшма гап. Мураккаб синтактик бутунликлар;

8) кўчирма ва ўзлаштирма гаплар (1 соат) Кўчирма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши;

 9) матн билан ишлаш (2 соат). Матнларни таҳлил қила олиш ва керакли ахборотни қабул қилиш малакаларини шакллантириш.  Матн мазмунини шарҳлай олиши ва жанрини аниқлаш. Матнни мустақил мутолаа қила олиш;

10)  ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари (8 соат). Унли товушлар орфоэпияси ва уларнинг имлоси. Ундош товушлар орфоэпияси ва уларнинг имлоси.  –нг бирикмаси. Сўз охирида ёнма-ён келган ундошлар имлоси.Айириш ва юмшатиш белгиларининг имлоси. Ўзак-негиз ва қўшимчаларнинг имлоси. Феъл шаклларини ҳосил қилувчи қўшимчалар имлоси. Юкламалар имлоси. Қўшма сўз ва сўз бирикмалари имлоси.                                                                                       Бўғин кўчириш қоидалари. Бош ҳарфлар имлоси ва хатбоши;

11) имло ва пунктуация – 2  соат. Тиниш белгиларининг ишлатилиши. Содда гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши. Кўчирма гапларда ва кўчирмаларда тиниш белгиларининг ишлатилиши. Қўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши;

12) ўтилганларни такрорлаш – 1 соат;

13) нутқ ўстириш  машғулотлари –  10 соат.

 

 

  1. Ўқувчиларнинг билим ва малакаларига қўйиладиган талаблар

 

  1. Фан натижалари 5 –синф:

1) сўзларнинг бир-биридан маъновий ва ҳиссий хусусиятларини фарқлай олиш;

2) сўзларни адабий тил меъёрларига риоя этиб сўзлай олиш;

3)    сўз бирикмаларининг табиатини, мақол-маталларнинг ўзига хос     белгиларини ажратиш;

4)    сўзларнинг лексик маъносига кўра қўлланиши;

5)  омоним, синоним, антонимларнинг лексик маъноларини тушунтира   олиш;

6)    ибораларга хос асосий белгиларни ажрата олиш;

7)    гапдаги сўзларни лексик таҳлил қила олишлари;

8)    лексик терминларни тўғри англаш ва  ўринли қўллай олиш;

9)    товуш ва ҳарфнинг ўзаро фарқини бир-биридан ажратиш;

10)   алфавит тартибини билишлари;

11)   Фонетиканинг тилшуносликдаги  ўрни;

12)   фонетик тушунчаларнинг маъносини англаш;

13)   товушларнинг артикуляциясига кўра гуруҳлай олиш;

14)  унли ва ундош товушлар имлоси;

15)  сўз таркибидаги товушларнинг турлари ва уларнинг ўзига хос     хусусиятларини англаб етишлари;

16)   гапдаги сўзларни фонетик таҳлил қила билиши;

17)  матннинг тузилиши ва жанрини ажрата олишлари;

18)  ўқиган матнни таҳлил қилишлари ва ўз фикрларини баён эта олишлари;

19)  берилган мавзуга мос режа тузиб матн  ҳосил қилиш;

20)  ясама сўз, қўшма сўзларнинг ёзилиши, ибораларнинг имлоси, имло     луғати билан ишлаш;

21)  морфологик тушунчаларни фарқлашни;

22)  уларнинг орасидаги алоқадорликни, тилга доир материаллар орқали   аниқлашни;

23)  сўз таркибини, мустақил, ёрдамчи сўз туркумларни бир-биридан  фарқлай олиш, уларнинг турларини, маъноларини, вазифаларини билишлари шарт.

  1. 6- синф:

1) ўзбек тилининг адабий тил сифатидаги вазифалари ва унинг

жамиятдаги ўрни;

2)  ўзбек тилидаги туб ва ясама  сўзларининг асосий белгиларини билаш;

3)  лексик атамалардан тўғри ва ўринли фойдалана олиш;

4)   шевага хос сўзлар, касбкорликка доир сўзлар ва атамалар, эскирган ва

янги пайдо бўлган сўзларнинг луғат таркибидаги ўрни, уларнинг қўлланилиш имкониятлари, амалий аҳамиятини билиш;

5)   ўзак ва ўзакдош сўзларнинг  имлоси;

6)   морфологик тушунчаларни лексик тушунчалардан фарқлай олиш;

7) морфологик тушунчаларнинг ўзаро чамбарчас боғланишини тилга доир материаллар воситасида аниқлаш;

8)   сўз ясашнинг морфологик, синтактик усулларини, уларнинг бир-биридан  фарқини ажрата олиш;

9)   ҳар бир сўз туркумининг ўзига хос хусусиятларини, ясалиш усулларини;

10)  сўз туркумининг турларини, маъновий гуруҳларини, гапдаги   вазифаларини билиш;

11)   сўз туркумларининг келишиклар билан турланиши, бошқа сўз туркумига  ўтиши;

12)  сўз туркумларининг адабий тил меъёрлари асосида қўллай олиш;

13)   сўзларни лексик ва морфологик таҳлил килиш;

14)   имло қоидалари бўйича юзага келган янгиликлар билан ўзгаришларни тил  фактлари асосида мулоҳаза қилиш;

15)   сўзларни тўғри ёзишни билиш;

16)   адабий тилнинг оғзаки ва ёзма турларида орфоэпик меъёрларнинг

сақланишини билиш;

17)   оғзаки ва ёзма адабий тилга мансуб бўлган матнларни таҳлил қила   олишни билиш;

18)   сўзларни имло қоидалари бўйича тўғри ёзиш маданиятини, имло   қоидаларини эсда сақлашни, кирма сўзларнинг ёзилиш қоидаларини   билиш;

19)  оғзаки адабий тилга мансуб бўлган матнларнинг намуналарини, ёзма адабий тилга доир матнларни, уларнинг турларини, матн турларида адабий  тил меъёрларининг сақланиш шаклларини, матнларни таҳлил қила олиши    лозим.

  1. 7- синф:

1)    морфология бўлимига оид тил тушунчасининг маъносини англаш;

2)    сўз туркумларининг гапдаги вазифаларини ажрата олиш;

3)    сўзларнинг ўзаро боғланишини билиш;

4) феъл ҳақидага дастлабки тушунчаларни, феълнинг турларини, уларнинг  ясалиш йўлларини билиш;

5) феъл замонлари, майллари, шахс-сон қўшимчаларини олишини, унинг    гапдаги вазифасини билиш;

6)  ёрдамчи сўзларнинг турларини,  маъноларини, вазифаларини билиш;

7)  сўз бирикмаси билан гапнинт бирлигини, муносабатини, компонент   таркибини ажрата олиш;

8)  гапнинг мазмунига, интонациясига, гап бўлакларига кўра бўлиниши;

9)  сўзларнинг ўзаро боғланиш усуллари;

10) гап охирида ва ичида ишлатиладиган тиниш белгилари: чизиқча, икки  нуқта, нуқтали вергул, сўроқ, ундов, ундов белгилари, кўп нуқта, икки           нуқталарнинг қўйилишини билиш;

11)  гап турларини аниқлаб, уларнинг қўлланиш усулларини билиш;

12)  сўз бирикмаларининг гапдаги ўрни ва тартибини, сўз бирикмаси

таркибидаги сўзларнинг боғланиш усулларини;

13)  гап таркибидан гап билан грамматик боғланишда бўлмаган сўзларни

белгилашни билиш;

14)   берилган матн асосида муалифнинг олдига қўйган мақсади, матннинг мавзу  билан мазмунидаги сўз туркумларининг вазифасини аниқлаш;

15) матн тузишда адабий тилнинг лексик ва морфологик меъёрларига роя   қилиш;

16)  илмий-оммабоп ҳамда бадиий адабиётдан олинган матнларни ажрата   олиши керак.

  1. 8- синф:

1)   синтаксиснинг тилшуносликдаги ўрни ва вазифаларини англаши;

2)   сўз бирикмалари таркибидаги ҳоким ва тобе сўзларнинг бирикиш                          усулларини билиши;

3)   гап бўлаклари ва сўз туркумларининг ўзаро муносабатини билишлари;

4)  гап бўлаги бўлолмайдиган сўзларни ажрата олишлари;

5) сўз бирикмалари ва қўшма сўзларнинг ишлатилиш ўринларини билишлари;

6) содда гапларнинг тузилишига кўра турларини ажрата олишлари;

7) бир ва икки бош бўлакли  йиғиқ, ёйиқ гаплар, уларнинг  турларини аниқлай   олишлари;.

8)  шахси маълум, шахси топилмас, шахси умумлашган ва атов гаплар

ҳақидаги маълумотга эга бўлишлари;

9) гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлакларининг турларини, уларнинг   гапдаги ўрнини билишлари;

10)  содда ва қўшма гапларнинг бир-биридан фарқини ажрата олишлари;

11)  сўроқ гапларда ишлатиладиган тиниш белгилари;

12)  ундалмалар ва ундов гаплар таркибидаги тиниш белгилар;

13)   уюшиқ бўлакли гаплар таркибида ишлатиладиган икки нуқта, вергул ва  тиренинг  ишлатилишини билиш зарур;

14)  киритмалар ва киритма гапларни фарқлай олишлари;

15) тиниш белгилари ва уларнинг қўлланиш ўринларини ўзлаштиришлари шарт.

  1. 9- синф:

1) туркий халқларнинг тил ва маданиятининг келиб чиқиш  тарихи жиҳатидан   умумийлигини, уларнинг гуруҳларга бўлинишини билиш;

2) қадимий ёзувларнинг тарихини ўрганиш;
3) қадимий ёдгорликларнинг тарихини ўрганиш ва улардан фойдаланишни  билиш;

4)    ҳозирги ўзбек адабий тили эски ўзбек тилининг давоми эканлигини билиш;

5)    эски ўзбек тилининг баъзи грамматик хусусиятларини билиш;

6)    ҳозирги ўзбек адабий тили билан эски ўзбек тилининг фарқли    томонларини билиш;

7)   тилнинг пайдо бўлиши тарихини билиш;

8)    дунё тилларининг бўлиниш тарихини билиш;

9)   ёзувлар тарихини билиш ва ўрганиш лозим;

10)   ўрганилган қоидаларга боғлиқ имлоси қийин сўзларнинг
орфографиясини ўзлаштириш;

11) фонетика, лексика, морфология ва синтаксиснинг
стилистик ресурсларидан нутқда фойдалана олиш;

12)   гапнинг тузилишига кўра турларини билиш;

13)   қўшма гаплар ва унинг турлари ҳақида маълумотга эга бўлиш;

14)   қўшма гаплар таркибидаги содда гапларнинг боғланиши ҳақида маълумотга  эга бўлиш;

15)   қўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши;

16)  мураккаб қўшма гап, қўшма гаплар ва кенгайган бирикмали содда гапларни;

17)   гап бўлакларининг тобе гаплар билан ифодаланиши;

18)   аралаш қўшма гаплар ҳақида маълумотни;

19)   бир неча эргаш гапли қўшма гапларни;

20)   мураккаб синтактик бутунликларни;

21) кўчирма ва ўзлаштирма гаплар, уларда тиниш белгиларнинг ишлатилишини;

22)   гапнинг мақсадига кўра турларини билиши;

23)   матн ҳақидаги билимга эга бўлишлари; матн яратиш малакаларига эга бўлишлари шарт.

 

  1. Шахс натижалари:

1) Қозоғистон Республикаси Конститутциясига ҳурмат кўрсатади;

2)  фуқаро сифатида ўз иқтидори орқали ватанпарварлик, инсонпарварлик

хусусиятларини шакллантириш ва хис қилиш;

3) нутқ маданияти — намунавий нутқ сирларини эгаллаш ҳақидаги таълимот;

4)   маданий нутқ фазилатлари — унинг тўғрилиги, аниқлиги, мантиқийлиги,  ифодавийлиги, бойлиги ва софлигини сақлашлари.

  • тилнинг ижтимоий жамиятдаги ўрнини кўрсата билиши керак;
  • она тилининг ижтимоий моҳиятини тушуниб, тилнинг алоқа-муносабат қуроли сифатида англаши;
  • унинг ички қурилишини яхши билиши, ўз она тилининг ўзига хос имкониятлари, тарихига оид маълумотларига эга бўлиши;
  • она тили таълимида ижтимоий жиҳатдан мукаммал шаклланган, мустақил фикрлай оладиган, нутқ ва мулоқот маданиятини эгаллаган саводхон шахс сифатида камол топиши;
  • юксак нутқ маданияти — бу фикрларни тил воситалари билан тўғри, аниқ ва таъсирчан қилиб бера олиш;
  • янги ижтимоий вазифаларни ўрганиб, алоқа – муносабат маданиятини кўрсата олишлари лозим;

11)    инсонийлик ва  ватанпарварликни  ҳис қилиш зарурлигини англаш;

  • инсоний қадриятларни ўзи ва ўзга инсонларда камол топтириш

малакаларини шакллантира билиши лозим;

  • Қозоғистонда истиқомат қилаётган миллат ва элат вакилларига, уларнинг тилларига, тарихига, маданиятига, урф-одатларига ҳурмат билан қарайди.
  1. Изчил-фаолият натижалар:

1)     маълум шароитда юзага келган муаммоларни таҳлил қила олиши, унинг  пайдо бўлиш сабабларини кўрсата олиши лозим;

2)  муаммони ҳал этиш йўналишида мақсадли ҳаракат қилиш, ҳаракатини

режалаштириш, уни баҳолай олиш;

3)  омма олдида сўзлайдиган нутқининг мазмуни аниқлаб, ўз ўй-фикрларини  мазмунли ҳамда таъсирли етказа олиш қобилиятига эга бўлиши шарт;

4)   берилган вазифага мос ахборотни юклаб, унинг  ўхшаш ва фарқли

томонларини кўрсата олиш;

5)   қўйилган вазифаларни ҳал қилишда танланган ахборотларнинг натижасини   аниқлаши шарт;

  • белгиланган вазифаларни ҳал қилишда маълум ҳаракатлар технологиясини қўллаши шарт;
  • берилган вазифаларни бажариш учун  инновацион ҳаракат;
  • технологияларидан фойдалана билиш;
  • юзага келган вазиятга мос ҳолда ўз нутқининг мазмуни ва услубини аниқлай билиши лозим;
  • алоқа-аралашув мақсатида давлат тилида матн туза олиши ва мулоқотга кира олиши лозим.